Устав АО "FOYKON" 02.06.2020год

                                                                                                                                                                                                              «ТАСДИКЛАНГАН»

2020 йил 16 май кунида

Акциядорлар умумий

йигилиши карор билан

                                                                                                                                   

«FOYKON»

АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИНИНГ

УСТАВИ

(ЯНГИ ТАХРИРДА)

                                                                    Тошкент - 2020йил

1МОДДА

ЖАМИЯТНИНГ НОМИ, МАНЗИЛИ ВА ЮРИДИК МАКОМИ

1.1.«FOYKON» ОАЖ аввал Узбекистон Республикаси Адлия Вазирлигида 18,09.1996 йилдаги 808-реестр билан руйхатга олинган «FOYKON» ХИФ ОАЖ ва кейинчалик Тошкент шахар Миробод туман хокимиятининг 04,06.2002 йилда 564 сонликарори билан кайта руйхатга олинган «FOYKON» ИФ ОАЖ-нингвориси хисобланади 2005 йил 17 майда R-000780-09 реестр раками билан «FOYKON» ОАЖнинг устави янги тахрирда Шайхантохур туман Хокимияти Тадбиркорлик Субъектларни руйхатдан утказиш инспекцияси руйхатгаолинган, 2009 йил 29 декабрда № 03-000337 реестр ракам билан «FOYKON» ОАЖнинг устави янги тахрирда Миробод туман Хокимияти Тадбиркорларлик Субъектларни руйхатдан утказиш инспекцияси руйхатга олинган ва 2013 йил 17 июль № 03-000337 реестр раками билан «FOYKON» устави янги тахрирда Миробод туман Хокимияти Тадбиркорларлик Субъектларни руйхатдан утказиш инспекцияси руйхатга олинган ва 2013 йил 17 июль № 03-000337 реестр раками билан «FOYKON» устави янги тахрирдаМиробод туман Хокимияти Тадбиркорларлик Субъектларни руйхатдан утказиш инспекцияси руйхатга олинган, 2014 йил 15 август № 008891-04 реестр раками билан «FOYKON» АЖнинг устави янги тахрирда Мирзо Улугбек туман Хокимияти Тадбиркорлик Субъектларни руйхатдан утказиш инспекцияси руйхатга олинган ва 2020 йил 2 июн № 808 реестр раками билан «FOYKON» АЖнинг устави янги тахрирда Мирзо Улугбек туман Давлат Хизматлари Маркази томонидан руйхатга олинган «FOYKON» АЖ мазкур шахсларнинг хукук ва мажбуриятларини уз зиммасига олади, шунингдек шу давргача ушбу шахслар томонидан кабул килинган, тасдикланган ва имзоланган барча карор ва коидалар «FOYKON» АЖ-нинг Уставига зид булмаган кисмида кулланилади.

1.2. Жамиятнингноми:

  • узбектилида (лотиналифбосида) - «FОYKON» Aksiyadorlik jamiyati
  • узбек тилида (кирил алифбосида) - «FOYKON» Акциядорлик жамияти
  • рус тилида - Акционерное общество «FOYKON»

Жамиятнинг кискартирилган номи:

  • узбек тилида (лотин алифбосида) - «FOYKON» AJ
  • узбек тилида (кирил алифбосида) - «FOYKON» АЖ
  • рус тилида - АО «FOYKON»

1.3. Жамиятнинг юридик манзили: Узбекистон Республикаси, Тошкент шахри, Мирзо Улугбек тумани, Буз мавъзеси,69-уй, почта индекси 100125, почта манзили: Узбекистон Республикаси, Тошкент шахри, Миробод тумани, Шахрисабзкучаси 16ауй,705 хона, почта индекси 100015. жамиятнинг электрон почта кутиси Этот адрес электронной почты защищён от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра., сайт номи foykon.uz

1.4. «FOYKON» Акциядорлик Жамияти, кейинги уринларда «Жамият» деб номланиб юритилади,

1.5. Жамият юридик шахс макомига эга булиб уз фаолиятини Узбекистон Республикасиниг амалдаги конунчилиги ва мазкур Устав асосида амалга оширади.

1.6. Жамият уставида курсатилган моддалар, бандлар Узбекистон Республикасининг конунларга мос келмаган холат аникланганда, конун устуворлиги амал килади ва акционерлар умумий мажлиси карори билан жамият уставига кушимча, узгартиришлар киргизилади.

1.7. Жамият узи томонидан тасдикланган низомлар асосида филиаллар ташкил этши ва ваколатхоналар очиш хукукига эга.

1.8. Жамият юридик шахс мавкеъдаги шуъба ва карам жамиятларга эгалик килишга хакли. Жамият ва шуъба хамда карам жамиятлар уртасидаги муносабатлар амалдаги конунлар ва мазкур тобе (карам) жамиятлар уртасидаги муносабатлар амалдаги конунлар ва мазкур Устав билан белгиланади.

1.9. Жамият шахсий балансига эга ва белгиланган тартибда Узбекистон Республикаси ва хориждаги банкларида хисоб ва валюта ракамларига, давлат тилида узининг тулик номи битилган думалок мухрига ва бурчак штампига эга.

1.10. Жамият уз номи ва манзилгохи битилган штамплари ва бланклари, уз эмблемаси, ва белгиланган тартибда кайд килинган махсулот белгисига ва бошка идентификация воситаларига эга булишга хакли.

1.11.Жамият юридик руйхатдан утган пайтдан бошлаб, юридик шахс макомини олади.

2МОДДА. ЖАМИЯТ ФАОЛИЯТИНИНГ МАКСАДИ ВА ТУРЛАРИ

2.1. Жамият фаолиятининг максади Акциядорлик Жамияти сифатида акциядорларнинг манфаатларини кузлаб фойда топиш.

2.2. Жамият фаолиятининг йуналишлари куйидагилардир:

  • Кимматли когозлар бозорида амалдаги конунчилик асосида уз фаолиятини амалга оширади.
  • Махсулот ишлаб чикариш ва сотиш, ташкилот корхона ва фукороларга хизмат курсатиш ва иш бажариш;
  • Узбекистон Республнкасининг конунчилигига мувофик равишда ташки иктисодий фаолиятини амалга ошириш;
  • Экспорт импорт операциялари;
  • Юридик шахсларни ташкил этиш ёки уларнинг устав фондида (капиталида) улушлар билан шунингдек мол-мулклар ва акцияларни сотиб олиш оркали иштирок этиш;
  • Узбекистон Республикаси резидентлари томонидан чикарилган кимматли когозлар, шунингдек карз мажбуриятларини сотиб олиш:
  • Конунчиликга асосан мулкий хукукларга эгалик килиш, шунингдек;
  • савдо объектлари ва хизмат курсатиш мухитига;
  • узи жойлашган ер майдони билан уй жой биноларига;
  • ер майдонидан фойдаланиш ва эгалик килиш (ижара асосида хам);
  • бошкатабиий ресурслардан фойдаланиш;
  • Жамият Узбекистон Республикасининг амалдаги конунчилигига зид келмайдиган
  • фаолият турлари билан хам шугулланади.
  • Махсус рухсатнома (лицензия) талаб киладигак фаолият турлари конунда белгиланган тартибда лицензия олингaндан сунггина амалга оширилади.
  • Жамият чекланмаган муддатга ташкил этилади.

3МОДДА. ЖАМИЯТНИНГ УСТАВ ФОНДИ

3.1. Жамиятнинг Устав фонди 1 721 477 000 (бир миллиард етти юз йигирма бир миллион турт юз етмиш етти минг) сум ни ташкил этиб, у хар бирининг киймати 250 (икки юз эллик) сумга тенг булган 6 885 908 (олти миллион саккиз юз саксонбеш минг туккиз юз саккиз) дона эгасиёзилган оддийакцияларни ташкил этган.

3.2. Жамият жойлаштирилган акцияларга кушимча эълон килинган 10 000 000 (ун миллион) дона эгаси ёзилган оддий акцияларни жойлаштириш хукукига эга. Жамиятнинг Устав фонди унинг кредиторлари манфаатларини кафолатловчи минимал мулк микдорини ифодалайди.

4МОДДА. УСТАВ ФОНДИНИНГ ОШИРИШ ВА КАМАЙТИРИШ ТАРТИБИ

4.1. Устав фондининг оширилиши

4.1.1. Жамиятнинг Устав фонди акцияларнинг номинал кийматини ошириш ёки кушимча акцияларни жойлаштириш йули билан купайтирилиши мумкин.

4.1.2. Жамиятнинг Устав фондини акцияларни номинал кийматини ошириш йули билан купайтириш хамда Жамият Уставига тегишли узгартиришлар киритиш хакидаги карор жамият кузатув кенгашида ёки акциядорларнинг умумий йигилишида кабул килинади.

4.1.3. Жамиятнинг кушимча акциялари факат Жамиятнинг мазкур Уставнинг 3.2-бандида белгиланган микдордаги эълон килинган акциялар доирасида жойлаштирилиши мумкин.

4.1.4. Жамиятнинг Устав фондини акцияларнинг номинал кийматини ошириш йули билан ошириш хамда жамият уставига тегишли узгартиришлар киритиш хакидаги карор акциядорларининг умумий йигилишида ёки кузатув кенгаши мажлисида кабул килинади. Агар акцияларнинг номинал кийматини ошириш йули билан жамиятнинг устав фондини ошириш хамда жамият уставига тегишли узгартиришлар киритиш хукуки, акциядорлар умумий мажлиси карори билан жамият уставига кура кузатув кенгашига ваколат берилган булса, жамиятнинг устав фонди кузатув кенгашининг карори билан оширилади.

4.1.5. Кушимча акцияларни жойлаштириш йули билан жамият Устав фондини купайтириш кушимча жойлаштирилган акцияларнинг номинал кийматн микдорида кайд этилади. Шу билан биргаликда эълон килинган муайян тоифа ва турдаги акциялар микдори кушимча жойлаштирилган шундай тоифа ва турлаги акциялар сонига кискартирилиши керак.

4.2. Жамиятнинг Устав фондини камайтириш.

4.2.1. Жамиятнинг Устав фонди акцияларнинг номинал кийматини камайтириш ёки уларнинг умумий хажмини кискартириш йули билан, шу жумладан жамият томонидан акцияларнинг бир кисми сотиб олиниб, кейинчалик уларни муомаладан чикариш йули билан камайтирилиши мумкин.

4.2.2.Уставфондини камайтириш натижасида жамиятнинг Уставига тегишли узгартиришлар киритилган санада белгиланадиган жамият Устав фондининг энг кам микдори конунчиликда урнатилгаи микдоридан кам булиб коладиган булса. жамият Устав фондини камайтириш хукукига эга эмас.

4.2.3.Устав фондини камайтириш ва Жамиятнинг Уставига тегишли узгартиришларни киритиш хакидаги карор акциядорларнинг умумий йигилиши томонидан кабул килинади.

4,2 4. Акциядорларнинг умумий йигилиши Устав фондини камайтириш хакида карор кабул килганда Устав фондини камайтиришнинг сабабларини курсатади хамда Устав фонди камайтирилиши тартибини белгилайди.

5МОДДА. ЖАМИЯТНИНГ АКЦИЯЛАРИ ВА УЛАРНИНГ НОМИНАЛ КИЙМАТИ, КУШИМЧА АКЦИЯЛАР ЖОЙЛАШТИРИШ ЖАМИЯТ ТОМОНИДАН УЗ АКЦИЯЛАРИНИ КАЙТА СОТИБ ОЛИНИШИ

  1. 1. Жамият акциялар облигациялар ва кимматли когозларни мазкур Устав ва Узбекистон Республикасининг конунчилиги белгиланган тартибда чикаришга хаклидир.

5.2.Жамиятнинг кимматли когозларини чикариш, руйхатдан утказиш, жойлаштириш ва хисоб-китоб килиш тартиби Узбекистон Республикасининг амалдаги конунчилиги, мазкур Устав хамда чикариш хакидаги карорга кура белгиланади.

5.3.Жамияг хар бир донасининг номинал киймати 250 (икки юз эллик) сум булган акцияларни чикаради.

5.4. Жамият куйидаги куринишдаги ва турдаги акцияларни чикаради:

Акцияларнинг куриниши:

  • эгаси ёзилган накдсиз.

Акцияларнинг тури:

  • оддий.

5.5. Акцияларнниг эгаси - акциядор деб факатгина жамиятнинг акциядорлар реестрига киритилган жисмоний еки юридик шахс хисобланади. Акциядорлар реестрида руйхатдан утган шахс узи хакидаги маълумотлардаги узгаришларни реестр юритувчига уз вактида ахборот бериши шарт. Акциядор узи га тегишли узгарган маълумотларни уз вактида такдим этмаганлиги сабабли курган зарарлар учун жамият ва реестр юритувчиси жавобгар булмайдилар.

5.6. Жамият очик ва ёпик обуна булиш оркали жамият акцияларига конвертацияланадиган акииялар ва кимматли когозларни жойлаштириш хукукига эга.

5.7. Жамиятнинг кушимча кимматли когозларини жойлаштириш, ушбу кушимча кимматли когозларини жойлаштириш хакидаги карорда белгиланган тартибда амалга оширилади.

  1. 8.Жамияг акциясига конвертацияланадиган акциялар ва кимматли

когозларнинг жойлаштирилиши усуллари (очик еки ёпик обуна булиш) чикариш хакидаги карорда белгиланади.

  1. 9.Кимматли когозлар учун тулов шакли, уни сотиб олишда акциядорларнинг имтиёзли хукукини куллаш кимматли когозларни чикариш хакидаги карорида белгиланади.

5.10.Узбекистон Республикаси амалдаги конунчилигида белгилаган холатларда умумий мажлис еки кузатув кенгашининг карорига асосан жамият узининг жойлаштирган акцияларини кайта сотиб олиш хукукига эгадир.

6 МОДДА. ДАРОМАД (ФОЙДА)НИ, ДИВИДЕНДЛАРНИ ТАКСИМЛАШ ВА ЗАРАРЛАРНИ КОПЛАШ ТАРТИБИ

6.1. Жамиятнинг хужалик фаолияти натижасида оладиган,амалдаги конунчиликга биноан соликлар тулангандан кейин колган даромади (фойдаси) жамият ихтиерида колади хамда реинвестицияларга йуналтирилади. шунингдек Жамият фондларини ташкил этиш хамда амалдаги конунчилик ва ушбу Уставга биноан акциялар буйича дивидендларини тулаш учун ишлатади.

  1. 2.Акциядорлик Жамиятининг умумий йигилиши карорига биноан дивиденд пул маблаглари ёки бошка конуний тулов воситалари билан туланиши мумкин.
  2. 3.Дивидендлар акциядорлар уртасида уларга тегишли акцияларнинг сонига мутаносиб равишда таксимланади.
  3. 4.Жамият йилнииг хар чорагида, хар ярим йилда ёки йилига бир марта жойлаштирилган акциялар буйича дивидендлар тулаш хакида карор кабул килишга (эьлон килишга) хаклидир.
  4. 5.Акция эгаси эгаси ёхуд унинг конуний вориси томонидан конун томонидан белгиланган муддат ичида талаб килинмаган дивидендлар умумий йигилиш карори Жамият тасарруфида колдирилади.
  5. 6. Жамият куйидаги холатлардаакциялар буйича дивиденд тулаш хакида карор кабул килишга хакли эмас:
  6. 7.
  • жамият бутун Устав фонди батамом тулангунга кадар;
    • агарда дивидендлар туланадиган вактда Жамиятда туловга лаёкатсизлик(банкротлик) белгилари булса ёки дивидендлар тулаш натижасида жамиятда шундай белгилар пайдо булса;
  • агарда соф активларнниг киймати унинг Устав ва захира фондлари йигиндисидан кам булса.

7МОДДА. ЗАХИРА ВА БОШКА ФОНДЛАРНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТАРТИБИ

7.1. Жамият Устав фондидан 15(ун беш) фоиз микдорида захира фонди ташкил этилади. Жамиятнинг захира фонди белгиланган хажмга етгунга кадар йиллик соф фойдадан мажбурий туловлар хисобига шакллантирилади. Захира фондига йиллик туловлар микдори соф фойданинг 5 (беш ) фоизини ташкил этади.

7.2. Жамиятнинг захира фонди курилган зарарларни коплаш. Жамият облигацияларини муомаладан чикариш, шунингдек Узбекистон Реснубликасининг конунларига ва ушбу Уставга мувофик равишда акцияларни сотиб олишни талаб килиш хукукига эга булган акциядорлариннг талабига биноан акцияларни сотиб олиш учун мулжалланади.

7.3. Захира фонди бошка максадларда ишлатилиши мумкин эмас.

8МОДДА. АКЦИЯДОРЛАРНИНГ XУКУК ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ

8.1. Акциядорлар куйидагиларга хаклидирлар:

  • жамиятнинг акциядорлар реестрига киритилиш;
  • жамият депозитарийсидан, депо хисобидан кучирма олиш:
  • жамият фойдасининг бир кисмини дивилендлар тарзида олиш;
  • жамият тугатилишида унга тегишли булган хиссасига мувофик жамият мулкининг бир кисмини олиш;
  • акциядорлик жамиятини бошкаришда иштирок этиш:
  • жамиятнинг молиявий-хужалнк фаолияти хакида жамият уставига мувофик тулик ва тугри маълумотлар олиш:
  • олинган дивидендларини эркин тасарруф этиш;
  • кимматли когозлар бозорини тартибга солиш ва мувофиклаштириш буйича давлат томонидан вакил килинган органда, шунингдек судда уз хукукларини химоя килиш:
  • инвестиция институтлари ва эмитентларнинг тажрибасиз ёки нохалол харакатларидан етказилган зарарни коплатиш;
  • уз манфаатларини ифодалаш ва химоя килиш максадида уюшмалар хамда бошка ташкилотларга бирлашиш;
  • кимматли когозларни сотиб олишда зарар ва (ёки) талафот куриш эхтимоли билан боглик булган таваккалликни сугурта килиш.
  1. 8.2.Акциядорлар мажбурияти куйидагилардир:
  • ушбу Уставда белгиланган тартибда, микдорда ва усулларда акцияларнинг пулини тулаш;
  • ушбу Устав ва Узбекистон Республикасининг амалдаги конунчилигида урнатилган тартибда Жамиятни бошкаришда иштирок этиш;
  • ушбу Уставда белгиланган доирада Жамиятнинг бошкаруви органи карорларига буйсуниш;

Жамият фаолияти тугрисида махфий ахборотни ошкор килмаслик.

  1. 2.Жамиятнинг хар бир оддий акцияси унинг эгаси булмиш акциядорга бир хил хажмда хукуклар беради.
  2. 3. Жамият акциядорлари ушбу Устав ва Узбекистон Республикасининг амалдаги конунчилигида белгиланган бошка хукук ва мажбуриятларга эгадирлар.

9МОДДА. ЖАМИЯТНИ БОШКАРИШ ТУЗИЛМАСИ

  1. 1. Акциядорлик Жамиятини акциядорларнинг умумий йигилиши, кузатув кенгаши ва ижроия органи бошкаради.
  2. 2. Жамиятининг ташкилий тузилмаси куйидагилардан иборат акциядорларнинг умумий йигилиши, кузатув кенгаши, ижроия органи,тафтиш комиссияси,ички аудит хизмати,акциядорлар миноритар кумитаси.

10МОДДА. АКЦИЯДОРЛАРНИНГ УМУМИЙ ЙИГИЛИШИ

10.1.Акциядорларнинг умумий йигилиши Жамият бошкарувининг олий органидир.

10.2.Акциядорларнинг умумий йигилиши утказилиши санаси ва тартиби, акциядорларга умумий мажлис хакидаги хабарни етказиш тартиби умумий мажлисни утказишга тайёргарлик куриш учун акциядорларга такдим этиладиган хужжатлар руйхати Жамиятнинг кузатув кенгаши томонидан белгиланиб, Узбекистон Республикаси конунчилиги томонидан тартибга солинади.

10.3..Жамият акциядорларининг йиллик хисобот умумий мажлиси молиявий йил якунидан сунг 6 (олти) ойдан кеч булмаган муддат ичида утказилиши шарт.

10.4.Акциядорларга умумий мажлис утказилиши хакида хабар, мажлис булиб утадиган санадан 21(йигирма бир) кун кеч 30(уттиз) кундан олдин булмаган холда етказилиши лозим.

10.5.Умумий мажлиснинг утказилиш тартиби (регламента) умумий мажлис раисининг таклифига биноан умумий мажлисда тасдикланади.

10.6.Акциядорларнинг умумий йигилишининг акциядорлари руйхатдан утказиш тугаш вактида,овоз бериш хукукига эга булган акцияларинг 50(эллик )фоизидан кам булмаган сони руйхатдан утганда кворум бор деб хисобланиб, мажлисни очиб, утказишга хаклихисобланади.

11МОДДА. КУЗАТУВ КЕНГАШИ

11.1 .Жамиятнинг кузатув кенгаши Жамият фаолиятига умумий рахбарлик килади, конунга кура акциядорлар умумий йигилишининг мутлак ваколатлари доирасига киритилган масалаларни хал этиш бунда мустаснодир.

  1. 2.Кузатувкенгаши акциядорларнинг умумий мажлиси томонидан 1 (бир) йил муддатга сайланган 9 (туккиз) нафар аъзолардан таркиб топади. Комулятив овоз бериш усулида купчилик овозини туплаган номзод Кузатув кенгашига сайланган деб хисобланади.
  2. 3. Кузатув кенгаши харакатларини амалга ошириш ва унинг ваколатлари Узбекистон Республикасини амалдаги конунчилик хамда ушбу уставга кура белгиланади.
  3. 4. Ушбу Уставга кура Кузатув кенгашига куйидаги ваколатлар юклатилади:
  • акциялар номиналини ошириш йули билан,ёки эълон килинган акциялар доирасида кушимча акциялар чикариш йули билан жамият устав фондини ошириш хакида карор кабул килиш;
  • устав фоидини ошириш билан боглик кушимча ва узгаргиришларни жамият уставига киритиш;
  • жамиятнинг кимматли когозларини жойлаштириш;
  • жамият мулкининг бозор нархини аниклашкни ташкиллаштириш
  • конунда белгиланган холатларла Жамият томонидан жойлаштирилган акция, облигация ва бошка кимматли когозларини сотиб олиш;
  • янги йил учун, йиллик бизнес режани маъкуллаб умумий йигилишда тасдик лашга такдим этиш;
  • ижроия органига туланадиган хак ва бадаллар микдорини белгилаш:
  • яккабош ижроия органи, бошкарув ташкилоти ёки бошкарувчи билан шартномани муддатдан аввал тухтатиш хакидаги карорни кабул килиш,
  • умумий мажлис утказгунга кадар вактинча яккабош ижроия органи вазифасини бажарувчини тайинлаш:
  • ички аудит тайинлаш;
  • диведенд тулов микдорини аниклашда маслахат бериш;
  • жамиятни бошкариш органларининг фаолиятини тартибга соладиган хужжатларни тасдиклаш;
  • Жамиятнинг филиал ва ваколатхоналарини очиш:
  • мулкни сотиб олиш ва сотиш буйича йирик битимларни тузиш тасдиклаш:
  • манфаатдорлик булган битимларни тузишни тасдиклаш:
  • акциядорлик жамняти бошка. жамият иштирокида битим тузишини тасдиклаш;
  • ушбу Устав ва амалдаги конунчилик асосида кузатув кенгаш ваколатига киритилган бошка масалаларни хал килиш.

Кузатув кенгаши ваколатига берилган масалаларни, ижроия органига рухсатсиз хал кила олмайди.

11.5.Жамият кузатув кенгашининг мажлиси кузатув кенгаши раисинингташаббуси билан, ёки кузатув кенгаши аъзоси, тафтиш комиссияси ёки Жамиятнинг ижроия органи ва Уставда белгиланган бошка шахсларннинг талабига биноан чакирилади. Жамият Кузатув кенгаши мажлисини чакириш ва утказиш тартиби ушбу Устав ва амалдаги конунчилик асосида амалга оширилади.

11.6.Кузатув кенгаши мажлисини утказиш учун кворум сайланган кузатув кенгаш аъзолари умумий сонидан 75%-дан кам булмаслиги керак.

Жамият кузатув кенгашининг мажлисида карорлар мажлис иштирок этувчиларнинг купчилик овози билан кабул килинади. Жамият кузатув кенгаши мажлисида масалалар хал этилаётганда кузатув кенгашининг хар бир аьзоси битта овозга эга булади.

11.7. Ушбу Уставда кузатув кенгаш аъзоларининг карор кабул килишда овозлари тенг булган такдирда Жамият кузатув кенгаши раисига хал килувчи овоз хукуки берилади.

12 МОДДА. ЖАМИЯТНИНГ ИЖРОИЯ ОРГАНИ

12.1.Жамиятнинг кундалик фаолиятига рахбарлик, акциядорлар умумий йигилишида 1 (бир йил) муддатга сайланган яккабош ижроия органи,яъни директор томонидан амалга оширилади.

12.2.Жамият директори, акциядорлар умумий йигилишида танлов асосида1 (бир йил) муддатга сайланади, танловда чет эл бошкарувчилари(менеджерлари)иштирок этиши мумкин.

12.3.Директор ваколатларига Жамиятининг кундалик фаолиятига рахбарлик килиш буйича барча масалалар киради, акциядорлар умумий йигилишининг ёки кузатув кенгашининг мутлак ваколатлари доирасига киритилган масалалар бундан мустаснодир.

12.4.Директор Жамиятнинг умумий йигилиши ва кузатув кенгашининг карорлари бажарилишини ташкиллаштиради.

12.5.Директор ишончномасиз Жамият номидан харакат килади. шу жумладан Жамият манфаатларини кузлайди. Жамият номидан битимлар тузади. Штатларни тасдиклайди. буйруглар чикаради. Жамиятнинг барча ходимлари бажариши лозим булган буйруклар чикаради ва курсатмалар беради.

   12.6.Директорнинг хукуклари ва мажбуриятлари кузатув кенгаши раиси томонидан

имзоланган шартнома асосида белгиланади.

   12.7.Кузатув кенгаши шартнома шартлари бузилган такдирда Директор билан шартномани бекор килиш хукукигаэга ва кузатув кенгаши карори билан навбатдаги акциядорлар умумий мажлисига кадар,директор вазифасини вактинча бажурувчини тайинлайди.

13 МОДДА. ЖАМИЯТНИНГ ТАФТИШ КОМИССИЯСИ

13.1.Акциядорлар умумий йигилишида Жамиятнинг молиявий-хужалик фаолияти назоратини амалга ошириш максадида Жамиятнинг мазкур Уставига мувофик равишда 1(бир йил) муддатга 3 нафар аъзосидан ибораттаркибда тафтиш комиссияси сайланади.

13.2.Тафтиш комиссияси ваколати мазкур Устав ва конун томонидан белгиланади.

13.3.Тафтиш комиссияси иш фаолиятниинг тартиби акциядорлар умумий йигилишида тасдикланади.

13.4.Жамиятнинг 1 йиллик еки бошка муддат ичидаги молиявий-хужалик фаолияти натижалари буйича текширишлар тафтиш комиссияси ташаббуси билан. акциядорлар умумий йигилишиеки кузатув кенгаши карорларига биноан. Жамиятнинг овоз берувчи акцияларнинг 5(беш) фоизига эгалик килувчи акциядор (акциядорлар)нинг талабига биноан утказилади.

13.5.Жамият тафтиш комиссиясининг талабига биноан Жамиятнинг бошкарув органларидаги мансабдор шахслар жамиятнинг молиявий-хужалик фаолияти тугрисидаги хужжатларни тафтиш комиссиясига такдим этишлари шарт.

13.6.Жамиятакциядорларининг йигилишига такдим этиладиган йиллик хисоботда маълумотлар тугрилиги Жамиятиинг тафтиш комиссияси томонидан тасдикланиши лозим.

13.7.Курсатиб утилган хужжатларни матбуотда элон килишидан олдин Жамият йиллик текширув ва йиллик молиявий хисоботини тасдиклаш максадида Жамият ёки унинг акциядорлари билан мулкий манфаатлар асосида боглик булмаган аудиторини жалб этиши шарт.

13.8.Жамиятнинг йиллик хисоботи акциядорининг йиллик умумий йигилиши утказиладиган санадан камида 30 кун олдин кузатув кенгаши томонидан олдиндантасдикланиши лозим.

13.9.Жамиятнинг молиявий-хужалик фаолиятини текшириш солик ва молия органлари бошка давлат органлари томонидан уларни ваколати доирасида, шунингдек зарур булган холатларда тузилган шартномалар асосида аудиторик хизматлари томонидан амалга оширилади.

14 МОДДА. ЖАМИЯТНИНГ МИНОТАР КУМИТАСИ

14.1.Акциядорлар умумий йигилишида Жамиятнинг миноритар акциядорларнинг конуний хукукларини химоякилиш максадида Жамиятнинг мазкур Уставига мувофик равишда 1(бир йил) муддатга 3 нафар аъзосидан иборат таркибда конунта курсатилган тартибда миноритар кумитаси сайланади.

14.2.Миноритар кумитаси ваколати мазкур Устав ва конун томонидан белгиланади.

14.3.Миноритар кумитаси жамиятнинг молиявий хужалик фаолиятига аралашиш хукукига эга эмас.

15 МОДДА. ЖАМИЯТНИ КАЙТА ТАШКИЛ ЭТИШ ТАРТИБИ

14.1.Жамиятни кайта ташкил этиш, кушиб юбориш, бирлаштириш, булиш, ажратиб юбориш ва кайта ташкил этиш тарзида умумий мажлис карорига асосан амалга оширилади.

14.2.Янгитданташкил этилган юридик шахслар давлат руйхатига олинган пайтдан эътиборан Жамият кайта ташкил этилган деб хисобланади. бирлаштириш тарзида кайта ташкил этиш бундан мустаснодир.

14.3.Жамият бошка Жамиятга кушиб юбориш йули билан кайта ташкил этилганда,давлат руйхатга олиш органи кушилиб юборилган жамият уз фаолиятини тухтагани хакидаги кайдни юридик шахсларнинг ягона давлат реестрига киритган пайтдан эътиборан кушиб юборилган Жамият кайта ташкил этилган деб хисобланади.

14.4.Кайта ташкил этиш натижасида янгидан вужудга келган Жамиятларни давлат руйхатидан утказиш хамда кайта ташкил этилган Жамиятлариииг фаолияти тухтатилганлиги тугрисидаги кайдни киритиш конунчилик хужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

14.5.Кайта ташкил этиш тугрисидаги карор кабул килинган санадан этиборан Жамият 30(уттиз) кундан кечиктирмай уз кредиторларини бу хакда ёзма равишда хабардор этади. Кредитор Жамиятдан мажбуриятларни тухтатиш ёки муддатидан илгари бажариш хамда зарарни коплашни куйидаги муддатларда ёзмаравишда хабар бериш йули билан талаб килишга хаклидир:

  • кушиб юбориш, бирлаштириш ёки кайта тузиш тарзида кайта ташкилэтиш хакидаги хабарни Жамият кредиторига юборган санадан бошлаб узоги билан 30 кун ичида;
  • булиб юбориш ёки ажратиб юбориш тарзида кайта ташкил этиш тугрисидаги хабарни Жамият кредиторига юборган санадан бошлаб узоги билан 60 (олтмиш) кун ичида.

14.6.Агар булиниш баланси кайта ташкил этилаётган Жамиятнинг хукукий ворисини аниклаш имконини бермаса, янги вужудга келган юридик шахслар кайта ташкил этилган Жамиятнинг мажбуриятлари юзасидан унинг кредиторлари олдида солидар жавобгар буладилар.

14.7.Кузатишкомиссияси юридик шахсларни руйхатга олиш тугрисидаги маълумотлар эълон килинадиган матбуот органларида Жамиятнинг тугатилиши, унинг кредиторларининг талаб куйиш тартиби ва муддатлари хакида хабар эълон килади. Кредиторларнинг талаб куйиш муддати Жамият тугрисида хабар эълон килинган санадан эътиборан иккиойдан кам булмаслиги лозим.

14.8.Агар тугатиш тугрисида карор кабул килинган вактга келиб, Жамият уз кредиторлари олдида мажбуриятларга эга булмаса, унинг мол-мулки акциядорлар уртасида амалдаги конунчилик асосида таксимланади.

14.9.Жамият тугатиш комиссияси кредиторларини аниклаш ва дебиторлик карзлариниолиш чора тадбирларини куради. шунингдек кредиторларни Жамиятни тугатилиши тугрисида ёзма равишда хабардор килади.

14.10.Кредиторларнинг талаб куйиш муддати тугаганидан кейин тугатиш комиссияси оралик тугатиш балансини тузади. Мазкур балансда тугатилаётган Жамият мол-мулкининг таркиби, кредиторлар куйган талаблар, шунингдек, уларни караб чикиш натижалари тугрисидаги маълумотлар булади. Оралик тугатиш баланси акциядорларнинг умумий йигилиши томонидан тугатилаётган Жамиятни давлат руйхатидан утказган орган билан келишилган холда тасдикланади.

14.11.Агарда тугатилаётган Жамиятнинг мавжуд пул маблаглари Кредиторлариинг талабларини кондириш учун етарли булмаса тугатиш комиссияси Жамиятни бошка мол- мулкини кимошди савдосида сотишни амалга оширади.

14.12.Тугатилаётган Жамият кредиторларига пул суммаларини тулаш тугатиш комиссияси томонидан оралик тугатиш балансига мувофик конунчилик хужжатларида белгиланган навбат тартибида мазкур баланс тасдикланган кундан эътиборан амалга оширилади.

14.13.Кредиторлар билан хисоб-китоб килиниб булингандан кейин тугатиш комиссияси тугатиш балансини тузади, бу баланс акциядорларнининг умумий йигилиши томонидан тугатилаётган Жамиятни давлат руйхатидан утказган орган билан келишилган холда тасдикланади.

«FOYKON» Акциядорлик жамияти

Директори                                                                                   Максудов М. З.